Тошкент шаҳар Учтепа тумани ИИБ бошлиғи лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, Абдувосит Абдураззоқов ИИВ вазирининг буйруғига асосан Учтепа тумани бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимидан кетган.
Таъкидланишича, у янги лавозимга тайинланган. Эндиликда у фаолиятини Тошкент шаҳар ИИББ ўринбосари - ИИББ ҳузуридаги тергов бошқармаси бошлиғи сифатида фаолиятини давом эттиради.