Самарқанд давлат университетига Туркиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Олган Бекар ташриф буюрди

Самарқанд давлат университетига  Туркиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Олган Бекар  ташриф буюрди
Самарқанд давлат университети бугун Марказий Осиё, Осиё, бутун дунёда тан олинадиган, эътироф этиладиган илм-фан марказларидан бири ҳисобланади.

Самарқанд давлат университети бугунги кунда жаҳоннинг 200 яқин энг нуфузли олий ўқув юртлари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган. Мазкур ҳамкорлик доирасида профессор-ўқитувчилар алмашинуви, талабаларга қўшма диплом бериш, илмий лойиҳалар, грантлар устида биргаликда ишлаш, факультетлар очиш, бир-бирига устунликлар бериш, йўқ мутахассисликларни тайёрлашда беминнат ёрдам кўрсатиш, дарслик ва замонавий технологияларни тадбиқ қилиш кабилар амалга оширилади. Бунинг учун ҳар иккала томонда ҳам истак ҳам имконият ҳам мавжуд.

Самарқанд давлат университетига  Туркиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Олган Бекар  ташриф буюрди

2022 йил январь ойида Туркия Олий таълим кенгаши раиси Эрол Ўзвар бошчилигидаги нуфузли делегациянинг Самарқандга ташрифида ҳам бу борада муҳим масалалар муҳокама қилинган эди.

Самарқанд давлат университети ректори, профессор, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов Туркия элчиси Олган Бекар бошчилигидаги делегацияни қабул қилар экан, икки томонлама ҳамкорликни янги форматда ташкил этиш, юқори босқичга кўтариш, олий таълим соҳасида тажрибалар алмашинувини йўлга қўйиш юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдирди.


- Самарқанд давлат университети турк дунёсининг энг қадимий олий таълим даргоҳларидан биридир, - дейди Туркиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда мухтор элчиси Олган Бекар.


– Бу таълим маскани билан Туркия олий таълимининг ҳамкорлик алоқалари жуда қадим тарихга бориб тақалади. Ҳозирги вақтда Самарқанд давлат университети билан Туркиянинг кўплаб университетлари қўшма таълим дастурлари ташкил этиб келмоқда. Биз ушбу таълим муассасаси билан ҳамкорликни янада кенгайтириш ниятидамиз. СамДУ ректори Рустам Холмуродов жаноблари билан университетда Туркия маданият марказини очиш юзасидан келишувга эришдик.


-Туркия олий таълим муассасалари билан интеграциялашув бизга жаҳон, Европа олий таълим стандартларини жорий этишимиз учун катта имкониятдир,-дейди СамДУ ректори Рустам Холмуродов.-Ўзбекистон эшиклари бугун бутун дунёга очиқ. Илм-фан ривожи учун айнан мана шу тамойил муҳим аҳамиятга эга. Муҳтарам элчи жанобларининг университетимизга ташриф буюриши, ўзаро ҳамкорлигимиз учун ҳаракат қилиши бу ҳар иккала томон учун ҳам манфаатли бўлишига ишонаман.

Барчиной ҲАМИДУЛЛАЕВА,
Шавкат АКРАМОВ олган суратлар.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Самарқанд давлат университетига Туркиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Олган Бекар ташриф буюрди