Ўзбекистонда мансабдорлар даромади ҳақидаги декларация қачон тақдим этилиши маълум қилинди. Бу ҳақда коррупцияга қарши курашиш агентлиги раҳбари Акмал Бурхонов билан бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум бўлди.
Агентлик раҳбари давлат хизматчиларининг даромади ҳақидаги декларация ўтган йили 6 июнда давлат раҳбари томонидан чиқарилган тегишли ҳужжатга кўра тақдим этилишини маълум қилди. Декларациялар 2022 йилнинг оҳирига қадар эълон қилинади.
Бурхонов қонун лойиҳасида бироз кечикиш бўлиб қолганини таъкидлади. Лекин агентлик раҳбари фуқаролар шу йил оҳирига қадар давлат хизматчиларининг даромадлари ҳақидаги декларациялар билан таниша олишига ишонтирди.