Президент иккита раҳбарга “ҳайфсан” берди, учтасини эса қатъий огоҳлантирди

Президент иккита раҳбарга “ҳайфсан” берди, учтасини эса қатъий огоҳлантирди
Айни вақтда Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев саноат кооперациясини ривожлантириш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказмоқда.

Йиғилиш қатъий танқидий руҳда бошланди. Президент кўп тармоқ ва ҳудуд раҳбарларининг ҳали дунёқараши ўзгартирмагани, ҳозирги вазиятдан хулоса чиқармаётганини танқид қилди.

Хусусан, Фармацевтика агентлиги режани 51 %га, “Ўзбекистон темир йўллари” эса 10 %га бажармагани,саноат кооперацияси бўйича ишлар бошланмагани, “Иссиқлик электр станциялари” эса режани атиги 26 %га бажаргани кўрсатилди.
Шунинг учун Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори С.Кариевга “ҳайфсан” эълон қилинди. Унинг иккала ўринбосарини ишдан олишга кўрсатма берилди.

Бош вазирга мазкур Агентлик фаолиятини тубдан ўзгартириш бўйича аниқ чоралар кўриш топширилди.

“Ўзбекистон темир йўллари” раиси в.б. Х.Хасиловга “ҳайфсан”, "Иссиқлик электр станциялари" раиси Ф.Абдурахмонов, "Ўзметкомбинат" директори Р.Пирматов, "Ўзбекнефтгаз" раисининг биринчи ўринбосари Ш.Алиризаевга қатъий огоҳлантириш берилди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Президент иккита раҳбарга “ҳайфсан” берди, учтасини эса қатъий огоҳлантирди