Қашқадарё вилоятида “Жиҳодчилар” оқими тарафдорлари аниқланиб, ушланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, шаҳрисабзлик 47 ёшли фуқаро Россияда юрган вақтида экстремистлар таъсирига тушиб қолган. Сўнгра Ўзбекистонга келиб 6 кишини ўз атрофига тўплаб, ноқонуний гуруҳ ташкил қилган.
Касбилик 27 ёшли йигит ҳам Россияда пайтида шундай йўлга кириб кетган. Уйига қайтгач эса шундай мазмундаги материалларини яқинлари орасида улашган. У шунингдек, уйланиб турмуш ўртоғи билан Суриядаги террористик ташкилотлар сафига бориб қўшилишни режалаштирган.
Миришкорлик 26 ёшли йигит эса телеграмда ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган материалларни гуруҳларга тарқатган ва уни муҳокама қилган.
ДХХнинг маълумот беришича, юқорида санаб ўтилган барча ҳолатлар юзасидан жиноий иш очилган.