Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Саида Мирзиёева ўзининг фейсбукдаги расмий саҳифасида янги лавозимдаги биринчи иш куни таассуротлари билан ўртоқлашди.
"Бугун Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигидаги биринчи иш куним. Янги жамоа, мутахассислар билан танишдим, олдимизга қўйилган вазифалар юзасидан ўзаро фикр алмашдик.
Амалга оширилиши керак бўлган ишлар жуда кўп. Муаммолар ҳам етарлича. Уларни хал қилиш тинимсиз меҳнат талаб этади. Зиммамиздаги бу вазифаларни Агентликнинг кучли жамоаси билан биргаликда ва ҳамжиҳатликда уддалаймиз, деб ишонаман", - деб ёзади С. Мирзиёева.