Ушбу лавҳада Президент Соғлиқни сақлаш вазири Бехзод Мусаевни ушбу лавозимга тайинланиш вақтидаги ҳолати ҳақида ҳазил қилди.
Мен буни ўзим ўргатиб, солиққа олиб бориб қўйдим, бош вазир ўринбосари қилдим. Кейин чақириб энди бу ёққа (Соғлиқни сақлаш вазирлигига – таҳр.) ўтасан дедим. Айтганимдан кейин 10 дақиқа нафас ололмай қолди. Кейин доктор чақирдик, – дейди Шавкат Мирзиёев.
Эслатиб ўтамиз, Бехзод Мусаев 2021 йилнинг 11 ноябрь санасида Соғлиқни сақлаш вазири лавозимига тайинланган эди.