Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоғаннинг Ўзбекистонга ташрифи санаси маълум қилинди. Бу ҳақда Узрепорт ТВ хабар қилди.
Маълум бўлишича, пойтахтда икки давлат вакиллари иштирокида халқаро тадбир ўтказилган. Унда икки давлат ўртасида муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги нишонланган.
Шунингдек, тадбир давомида Туркия раҳбари 29-31 март кунлари Ўзбекистонга ташриф буюриши маълум қилинди.