Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига янги райҳбар тайинланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, бугун, 25 март куни палата қурултойи бўлиб ўтган ва унда ташкилий масала кўрилган. Унинг якунига кўра ташкилот раислигига Ўзбекистон Президенти тавсия қилган номзод – Вахобов Даврон Абдужалолович тасдиқланган.
Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Вахобов тайинловга қадар "Узтўқимачиликсаноат" уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.