Хоразм вилоятида ҳоким ўринбосари жиноят устида қўлга тушди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, Ҳазорасп тумани ҳокимининг ўринбосари У.А. фуқарога “Қиртепа” маҳалласидаги ноқонуний қурилган уйларни бузмаслик ва мазкур маҳалладаги хокимлик захирасидаги 18 сотих ерни турар жой қуриш учун ажратиб беришни ваъда қилиб, 12 минг доллар сўраган ва уни олаётган вақтда ушланган.
Ҳодиса юзасидан ЖКнинг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов олиб борилмоқда.