Ўзбекистонда Маданият вазирлиги фаолияти танқид қилинди

Ўзбекистонда Маданият вазирлиги фаолияти танқид қилинди
Сенатда маданият ва спорт ишлари бўйича қўмита йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбир 25 март куни қўмита раҳбари Бахтиё Сайфуллаев раислигида ўтказилди.

Йиғилиш давомида Сайфуллаев ташкилот фаолиятидан норози эканини айтган. Қўмита раҳбари вазирлик ўзига қўйилган вазифани бажармаётганини ва жойларда муҳим ишлар амалга оширилмаётганини таъкидлади.
Тизим йўқ жойда натижани кўрмаймиз. Икки йилдан бери вақт беряпмиз ва аралашмаяпмиз. Бугун биз аралашадиган даражага етиб келдик. Ташкилот обрўсига путур етказаётган ходимларни ишдан бўшатиш керак, – дейди Сайфуллаев.

Маданият вазири Озодбек Назарбеков қўмита раҳбарининг танқидига жавобан вазирлик ходимлари паст ойлик сабаб ишдан бўшаб кетганини маълум қилди. Назарбеков муаммо ҳал бўлганини ва энди натижа бўлишини таъкидлади. Таъкидлаш жоиз, аввал Ўзбекистон маданият вазири лавозимида Бахтиёр Сайфуллаев ишлаган. 2020 йил январь ойида Назарбеков вазирликка раҳбар этиб тайинланган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Собиржон 31 март 2022 15:40
    Устоз ва рахбарият жуда тугри таъкидлабдилар. Вазир О.Назарбековда айб эмас у киши бошкарувдаку у кишининг уринбосарлари ва Кадрларини айби бу ишлайдиганларни ишдан бўшатади, қўллаб кувватламайди, тизим йук, виждонли ва ишлайман диганларни эмас у вазир номидан иш тутадиганлар ўзларини вазир хис этиб аксини куллайди. Хакикат эгилади лекин синмайди. Сенатнинг қўмита раиси биз шижоатли ёшларнинг ўрнак буларли устозимизнинг шижоати ва мехнатига биз шогирдлар хавасдамиз.
  2. Соя 29 март 2022 23:36
    Озодга ишдан кетса, шунча яхши. Ялласини айтиб, мазза килиб юраверади. Нима куп, Узбекни туйи .Ким куп, Пул топиб,Акл топмаган Ахмок куп. Кийналиб, емай-ичмай топганини бир кунда Сочадиган Лакма куп.
  3. Maftuna 29 март 2022 07:49
    Assalomu alaykum qadrdonlar Nazarbekov ishlamadi desak xato boʻladi, ishladi, mehnat qildi
    5 qoʻl barabor emas, faqat Nazarbekov emas yonidagilari mutasaddilari ham harakat qilishligi kerak Sanʼat uchun madaniyat uchun hech qanday kasbda agar birdamlik boʻlmasa uni gullashi qiyin boʻladi.Aytib oʻtish joizki Nazarbekov koʻp ish qildi Toshkent viloyatadagi binolar madaniyat saroylarini goʻzalligini koʻrib hayron qolasiz Sardobadagi voqeada nechta uy joyi suv tagida paymol boʻlganlarni uy joyli qilishga yordam berdi. Oʻz sanʼatlarini yuqori darajada qoygan sanʼat vakillarini qoʻlladi.Nazarbekov ishladi man Oʻzbekiston fuqorasi man Nazarbekovni qoʻllab quvvatlayman.
  4. Guli 28 март 2022 14:50
    Xuddi Sayfullayev özi ishlab qotirganday 🤦🤦🤦🤦
  5. Юсупов Абдурашид 28 март 2022 14:29
    Соха мутахасисларини моддий манфа'тдорлик даражасини кайта куриб чикиш зарурга ухшайди. Узок йиллар шу сохада ишлаб тажриба туплаб лекин беш йиллаб факат биргина костюмда ишга келадиган ходимни концерти давомида беш маротаба костюм алмаштирадиган сан'аткорга гап уктириши кийин менимча... ( Маданият вазирлигини бошка булимларида бошка муаммолар булимия хам мумкин албатта )
  6. asqar 28 март 2022 13:15
    Nazarbekovni xam vaqti boldi ketsin nixxuya ishlamadi
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Максим Галкиннинг Қозоғистондаги концертлари бекор қилинди

Қозоғистонда россиялик санъаткор Максим Галкиннинг концертлари бекор қилинди. Бу ҳақда Хабар нашри хабар бермоқда . Концертнинг бекор...
Кеча, 17:46

O'zLiDeP ташаббуси билан "Парламентда ёшлар ўрни” лойиҳаси ўтказилмоқда

Ёшларни мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этилиши жараёнига кенг жалб қилиш, депутатлик...
Кеча, 17:44

Андижонда Matiz ёниб кетди

30 сентябр куни Андижон шаҳрида Matiz автомобили ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди . Унга кўра, ҳолат 30 сентябр...
Кеча, 17:43

«Ўзгидромет» 2 октябр куни кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 метр/секунд тезликда...
Кеча, 17:42

U-23: Ўзбекистон Саудия Арабистонини мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди

Ўзбекистоннинг футбол бўйича 23 ёшли йигитларидан ташкил топган терма жамоаси Осиё ўйинлари доирасида 1/4 финал баҳсида Саудия Арабистонини...
Кеча, 17:41
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Ўзбекистонда Маданият вазирлиги фаолияти танқид қилинди