Бош прокуратура хизмат вақтида вафот этган ходимининг оиласига салкам 1 млрд сўм тўлаб беради

Бош прокуратура хизмат вақтида вафот этган ходимининг оиласига  салкам 1 млрд сўм тўлаб беради
Аввалроқ Бош прокуратуранинг 33 ёшли ходими хизмат вақтида вафот этгани ҳақида хабар қилган эдик. Шундан сўнг марҳумнинг отаси ўғлининг 4 нафар етим қолган фарзанди ва умр йўлдоши учун нафақа пуллари тўлаб берилмаётгани учун идорани судга берган эди.

Туман суди дастлаб унинг аризасини қаноатлинтирмаган. Сўнгра ота Тошкент шаҳар судига апелляция киритган ва у ерда туман судининг қарори ноқонуний деб топилган ва иш яна қайта кўрила бошлаган. Шу вақтда марҳумнинг ҳам отаси вафот этган. Шунга кўра иш 2022 йилнинг 10 мартида тўхтатилган. Шундан сўнг марҳум ходимнинг турмуш ўртоғи Н. Раҳмонова даъво аризаси билан мурожаат қилган. Якунда 4 нафар фарзанд ва унинг турмуш ўртоғига нафақа тўлиш бўйича даъво талаблари қисман қаноатлантирилган.

Энди жавобгардан Н. Раҳмонова фойдасига 951 275 952 сўм миқдорида бирйўла тўланадиган нафақа пули ва 20 000 000 сўм миқдорида маънавий зарар ундирилиши ҳамда давлат фойдасига 76 642 076 сўм давлат божи тўланиши белгиланди.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Дехкон 30 март 2022 15:38
    Самир билимли доно жуда хушфеьл йигит эди ишим юзасидан бир учрашган эдим бундай ЙИГИТлар учун 100 миллиард хам кам охирати обод жойи жаннатда булсин илохим якинларига сабр берсин.
  2. Рустам 29 март 2022 17:17
    Иш берувчининг фуқаровий жавобгарлиги мажбурий суғуртаси қилинган бўлганида ушбу маблағни суғурта компанияси тўлаб берар эди, минг афсус энди яна бюджетдан тўлов қилинади. Чунки Прокуратура тизими бюджетдан молиялаштирилади.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Максим Галкиннинг Қозоғистондаги концертлари бекор қилинди

Қозоғистонда россиялик санъаткор Максим Галкиннинг концертлари бекор қилинди. Бу ҳақда Хабар нашри хабар бермоқда . Концертнинг бекор...
1-10-2023, 17:46

O'zLiDeP ташаббуси билан "Парламентда ёшлар ўрни” лойиҳаси ўтказилмоқда

Ёшларни мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этилиши жараёнига кенг жалб қилиш, депутатлик...
1-10-2023, 17:44

Андижонда Matiz ёниб кетди

30 сентябр куни Андижон шаҳрида Matiz автомобили ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди . Унга кўра, ҳолат 30 сентябр...
1-10-2023, 17:43

«Ўзгидромет» 2 октябр куни кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 метр/секунд тезликда...
1-10-2023, 17:42

U-23: Ўзбекистон Саудия Арабистонини мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди

Ўзбекистоннинг футбол бўйича 23 ёшли йигитларидан ташкил топган терма жамоаси Осиё ўйинлари доирасида 1/4 финал баҳсида Саудия Арабистонини...
1-10-2023, 17:41
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Бош прокуратура хизмат вақтида вафот этган ходимининг оиласига салкам 1 млрд сўм тўлаб беради