Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған рафиқаси Эмине Эрдоған билан Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда Туркия раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.
Олий даражадаги меҳмонни аэропортда Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев ва биринчи хоним Зироат Мирзиёева кутиб олди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия Президенти 29-30 март кунлари Ўзбекистонда расмий ташриф билан бўлиши хабар қилинган эди. Ташриф давомида қатор учрашувлар ташкил этилиб, ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.