Туркия раҳбари Режеп Таййип Эрдоған рафиқаси билан Урганчга келди. Уларни аэропортда давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ва рафиқаси Зироат Мирзиёева кутиб олди.
Меҳмон аэропортда тантанали кутиб олинди. Миллий рақс ҳамда куйлар ижро этилиб, ўзбек ва турк халқлари дўстлиги олқишланди.
Икки давлат раҳбарлари бугун Хивадаги қадимий обидаларни зиёрат қилади. Таъкидлаш жоиз, Хива шаҳри Турк дунёсининг маданий пойтахти деб эълон қилинган.