Тошкент вилояти Зангиота туманида ҳоким ҳоким ўринбосари қидирувга берилгани айтилмоқда. Бу ҳақда рост24.уз сайти хабар қилди.
Хабарда айтилишича, ҳокимнинг саноатни ривожлантириш капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Жасур Усмоналиевга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
У ЖКнинг 167, 205 ва 209-моддалари билан айбланмоқда. Шу билан бирга, унга сиртдан “Қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилган ҳамда қидирув эълон қилинган.
Қўшимча қилинишича, унга коррупция, растрата ва ўзлаштириш айбловлари бўйича жиноят иши очилган.