Яхши қўшничилик, парламентлараро алоқалар янада мустаҳкамланади

Яхши қўшничилик, парламентлараро алоқалар янада мустаҳкамланади
Халқимизда “Ҳовли олма, қўшни ол”, деган деган пурмаъно ибора бор. Донишманд ота-боболаримиз топиб айтган бу ҳикмат замирида жуда катта маъно мужассам. Зеро, Ўзбекистон ва Қозоғистон яқин қўшнилар, вақт синовидан ўтган ҳамкорлардир.

Кейинги йилларда Президентимиз Шавкат Мирзиёев ва Қасим-Жомарт Тоқаевнинг ўзаро биргаликдаги саъй-ҳаракатлари туфайли бу алоқалар янада мустаҳкамланди, мамлакатларимиз яхши қўшни ва ўзаро манфаатли ҳамкор сифатида тараққиёт йўлидан елкама-елка бормоқда. Турли соҳаларда муносабатларнинг фаоллашгани эзгу мақсад — минтақа халқларининг янада яқинлашишига хизмат қилмоқда.

Ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш учун мутлақо янги сиёсий иқлим, дўстона муҳит вужудга келганини намоён қилувчи айрим мисолларга тўхталиб ўтиш мақсадга мувофиқ. 2016 йилдан эътиборан олий даражада 3 та давлат ва 8 та ишчи ташрифлар амалга оширилди. Икки ва кўп томонлама тадбирлар доирасида жами 17 та учрашувлар ўтказилди.

2018 йилдан бери икки томонлама ўзаро муносабатларнинг янги механизми – мамлакатлар ўртасидаги минтақалараро ҳамкорлик форуми ишга туширилди. Натижада иқтисодиётнинг устувор тармоқларида 819,8 миллион долларлик қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича икки томонлама ҳужжатлар имзоланди.

Қувонарлиси, сўнгги йилларда Ўзбекистон-Қозоғистон савдо-иқтисодий ҳамкорлиги фаоллашди. Хусусан, 2016 йилда икки мамлакат ўртасидаги савдо айланмаси 1,81 миллиард долларни ташкил этган бўлса, 2019 йилга келиб 3,5 миллиард долларгача кўтарилди. Томонлар бу кўрсаткични 10 миллиард долларга олиб чиқиш учун зарур чораларни кўрмоқда.

Мамлакатлар ўртасидаги парламентлараро ҳамкорлик тобора фаоллашмоқда. Ўзбекистон ташаббуси билан Қозоғистон парламенти билан парламентлараро дўстлик гуруҳи тузилди. Кейинги икки йил мобайнида парламент делегациялари алмашинуви бўлиб ўтди. Бу жараёнда икки томонлама парламентлараро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси имзоланди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддинжон Исмоилов бошчилигидаги делегация аъзоларининг Қозоғистон Республикасига расмий ташрифи ва ташриф чоғида бўлиб ўтган учрашувлар парламентлараро алоқаларни янада мустаҳкамлашга замин яратади.

Таъбир жоиз бўлса, қонун чиқарувчи органларнинг ўзаро ҳамкорлиги икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг юқори даражасини таъминлаш, иқтисодий-ижтимоий ривожланишга ижобий таъсир кўрсатади.

Партиямиз қонун ижодкорлиги ва парламент назорати соҳасида тажриба алмашиш, икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатларни янада кенгайтиришнинг ҳуқуқий асосларини яратишда парламентлараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш нечоғли катта аҳамиятга эга эканлигини яхши тушунади. Зотан, биз мазкур йўналишдаги қизғин алоқаларни қўллаб-қувватлаймиз ва ҳамкорликнинг янада ривожланиши тарафдоримиз.

Актам ҲАИТОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

Спикери ўринбосари

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Яхши қўшничилик, парламентлараро алоқалар янада мустаҳкамланади