Эришилган келишувларни амалга ошириш йўлида

Эришилган келишувларни амалга ошириш йўлида
Маълумки, 2021 йил ёзда Шавкат Мирзиёев ва Имрон Хон Ўзбекистон ва Покистон ўртасида стратегик шериклик алоқаларини ўрнатиш тўғрисидаги Қўшма декларацияни имзолашди, шунингдек, транзит ва савдо тўғрисидаги ҳамда ишбилармонлар ва сайёҳлар учун виза тартибларини соддалаштириш бўйича ҳукуматлараро битимлар имзоланган эди. Ташриф доирасида бўлиб ўтган ҳукуматлараро комиссия йиғилиши ва Ўзбекистон-Покистон бизнес форумида якунлари бўйича 500 млн долларлик шартномалар имзоланган эди. Ушбу ҳужжатлар икки мамлакат муносабатлари тарихидаги муҳим қадамнинг ифодаси бўлди.

Ўшанда имзоланган келишувлар савдо-иқтисодиёт соҳасида ҳали фойдаланилмаган катта салоҳият ва икки томонлама савдо ҳажмини ошириш имкониятларини янада кўпроқ рўёбга чиқарган ҳолда, жорий йилдан бошлаб амалга оширила бошланганини алоҳида таъкидлаймиз. Буларнинг барчаси сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги муносабатлар стратегик шериклик даражасига кўтарилганини кўрсатади. Хусусан, савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳаларида мунтазам алоқалар йўлга қўйилди.

Сўнгги йилларда ўзаро товар айирбошлаш ҳажми беш баробар кўпайди. Пандемияга қарамай, икки томонлама товар айирбошлаш ҳажми 50 фоизга ошиб, 500 миллион долларга яқинлашди.

Ушбу барча ижобий тенденциялар жорий йилнинг март ойида Шавкат Мирзиёевнинг Покистон Ислом Республикасига уюштирган давлат ташрифи чоғида ҳам ўз ифодасини топди. Ташриф давомида давлатлар раҳбарлари тор доирада ҳамда икки мамлакат расмий делегациялари иштирокидаги кенгайтирилган тартибда музокаралар олиб боришди. Музокараларда кўп режали ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди, бунда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестивциявий, транспорт-логистика, туризм, маданият соҳаларига устувор аҳамият берилди. Музокаралар якуни бўйича Исломободда икки томонлама ҳужжатлар, жумладан, Ўзбекистон Республикаси ва Покистон Ислом Республикаси ўртасида Стратегик шерикликнинг навбатдаги қадамлари тўғрисида қўшма декларация имзоланди.

Ўзбекистон ва Покистон мультимодал транспорт, юк ва ҳаво ташувлари бўйича ҳамкорликни режалаштираётгани алоҳида эътиборга лойиқдир. Мунтазам юк ташувлари учун асос яратган Транзит ва савдо битими жорий йил бошидан кучга кирди.

Шунингдек, “Термиз – Мозори Шариф – Кобул – Пешовар” темир йўли мавзуси ҳам четда қолмади. Тадбиркорларнинг фикрича, бу йўлнинг қурилиши амалиётда Покистонни Марказий Осиё билан боғлайди, Ўзбекистонни Карачи, Гвадар ва Қосим портларига олиб чиқадиган энг яқин, арзон ва хавфсиз йўлак яратилади. Шу ўринда Шавкат Мирзиёевнинг “бу темир йўл минтақаларимиз қиёфасини бутунлай ўзгартириб юборади” деган сўзларини келтириш ўринлидир.

Ўзбекистон ва Покистон минтақалар даражасида ҳам ҳамкорлик қилишни режалаштирмоқдалар. Наманган вилояти ишбилармон доира вакиллари томонидан Панжоб музофотида кўплаб қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда. Сурхондарё вилояти билан Хайбер-Пахтунхва провинцияси ва бошқа ҳудудларда ҳам ана шундай самарали ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олинди. Зиёрат туризми ҳам ривожланади. Зиёратларни тизимли ташкил этиш мақсадида қўшма гуруҳ тузиш, икки мамлакат Туризм вазирликларининг ваколатхоналарини очиш таклифи қизиқиш уйғотади.

Музокаралар якуни бўйича илм-фан, экология, олий таълим, санъат, кино, спорт соҳаларида ҳамкорлик қилиш режалаштирилган.

Хусусан, вазирлик ва идоралар ўртасида қарийб 10 га яқин ҳужжат, жумладан, имтиёзли савдо битими, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, зиёрат туризми, темир йўллар соҳасида ҳамкорлик қилиш, Сурхондарё вилояти ва Хайбер-Пахтунхва провинцияси ўртасида, Тошкент шаҳри ва Исломобод шаҳри ўртасидаги шартномалар қабул қилинди.

Ташриф доирасида Шавкат Мирзиёев Покистоннинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашув ўтказганини алоҳида таъкидлаймиз. Тадбирда «Нишат Групп», «Гетз Фарма», «Пирамид Ложистикс», «Эжаз Груп», «АКД Груп», «Вах Нобель Групп», «Нажиб Файбэр», «Сапфир Груп» каби кўплаб компаниялар раҳбарлари иштирок этди. Ушбу ширкатларнинг умумий активлари 40 миллиард доллардан зиёдни ташкил этади.

Бундай қизиқиш мамлакатимизда иқтисодиётнинг барча тармоқларида бозор механизмлари жорий қилиш, бизнес ривожини чеклайдиган тўсиқларни бартараф этиш ҳамда ҳорижий бизнес иштирокини кенгайтириш борасидаги ислоҳотлар доирасидаги ютуқларнинг кўзгусидир.

Натижада, 800 миллион долларлик савдо ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш тўғрисида келишувларга эришилди, саноат кооперацияси дастури ҳамда товар айирбошлашни кенгайтириш бўйича “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда.

Бизнингча, Ўзбекистон Президентининг Покистонга уюштирган давлат ташрифи муҳим аҳамият касб этади, чунки у ўзаро ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга кучли туртки бўлади, деб ҳисоблаймиз.

Бу айниқса, 2022 йилда мамлакатларимиз муҳим сана – дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигини нишонлайдиган даврда янада муҳимдир. Бугунги кунда бу муносабатлар сиёсий мулоқот ва ҳамкорликнинг юксак даражасига кўтарилди.

Актам ХАИТОВ

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси,

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги

партия фракцяиси раҳбари.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Эришилган келишувларни амалга ошириш йўлида