Таниқли тадбиркор Мурод Назаров депутатликдан кетишга қарор қилди. Бу ҳақда бугун, 6 апрель куни маълум бўлди.
Murad Buildings компанияси раҳбари депутатлик ваколатларидан воз кечди. Маълумотда 39-Қозиробод сайлов округидан сайланган депутатнинг ваколати муддатидан илгари тугатилгани айтилган.
Ушбу хабар халқ депутатлари пойтахт кенгаши томонидан тасдиқланган. Уларнинг маълумотига кўра, Назаров ариза бериб, шахсан ўзи деппутатликдан кетишга қарор қилган.