Хорижда даволанаётгани айтилган Абдулазиз Камилов Швеция ТИВ раҳбарига мактуб йўллади

Хорижда даволанаётгани айтилган Абдулазиз Камилов Швеция ТИВ раҳбарига мактуб йўллади
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Камилов Швеция билан дипломатик алоқалар ўрнатилгани 30 йиллиги билан швециялик ҳамкасби Анн Кристиан Линдега мактуб йўллади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.

А.Камилов мактубида Ўзбекистон Швецияни Европадаги ишончли ҳамкор деб билган ҳолда, ушбу мамлакат билан сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий соҳаларда узоқ муддатли ва кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлашга катта аҳамият бериши таъкидланган.

А.К.Линденинг мактубида давлатларимиз ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик юксак даражада эканлиги алоҳида қайд этилган. Икки томонлама ва халқаро институтлар доирасида қатор самарали мулоқотлар амалга оширилгани қайд этилди.

Ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари ўзаро ҳурмат, тенг ҳуқуқлилик ва дўстлик тамойилларига асосланган Ўзбекистон-Швеция ҳамкорлиги бундан буён ҳам икки мамлакат халқлари фаровонлиги йўлида ривожланиб боришига ишонч билдирди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ТИВ раҳбари хорижда даволанаётгани маълум қилинган эди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Максим Галкиннинг Қозоғистондаги концертлари бекор қилинди

Қозоғистонда россиялик санъаткор Максим Галкиннинг концертлари бекор қилинди. Бу ҳақда Хабар нашри хабар бермоқда . Концертнинг бекор...
Кеча, 17:46

O'zLiDeP ташаббуси билан "Парламентда ёшлар ўрни” лойиҳаси ўтказилмоқда

Ёшларни мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этилиши жараёнига кенг жалб қилиш, депутатлик...
Кеча, 17:44

Андижонда Matiz ёниб кетди

30 сентябр куни Андижон шаҳрида Matiz автомобили ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди . Унга кўра, ҳолат 30 сентябр...
Кеча, 17:43

«Ўзгидромет» 2 октябр куни кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 метр/секунд тезликда...
Кеча, 17:42

U-23: Ўзбекистон Саудия Арабистонини мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди

Ўзбекистоннинг футбол бўйича 23 ёшли йигитларидан ташкил топган терма жамоаси Осиё ўйинлари доирасида 1/4 финал баҳсида Саудия Арабистонини...
Кеча, 17:41
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Хорижда даволанаётгани айтилган Абдулазиз Камилов Швеция ТИВ раҳбарига мактуб йўллади