Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев Олимжон Нурматовни Ўртачирчиқ тумани ҳокими лавозимидан озод этиш тўғрисидаги ҳужжатга имзо чекди. Бу ҳақда ҳудуд ҳокимияти хабар қилди.
Ҳужжатга кўра, туманнинг вақтинча ҳокими этиб Ихтиёр Қосимов тайинланган. Иккита қарор ҳам халқ депутатлари туман кенгаши томонидан кўриб чиқилиб, қабул қилинган.
Ҳокимлик ахборотида кадрлар алмашинувининг сабаби маълум қилинмаган. Нурматовнинг кейинги тайинлови очиқланмаган.