Наманган вилоятининг Чуст туманида ҳокимнинг чегара масалалари бўйича ёрдамчиси ва унинг шериклари пора билан ушланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳоким ёрдамчиси, фермер хўжалиги раҳбари ва бошқалар фуқарога фермер хўжалигига тегишли бўлган 5,3 гектар ерни 15 минг доллар эвазига бермоқчи бўлган. Фуқаро ўша ҳудудда боғдорчилик ташкил этмоқчи бўлган. Юқорида қайд этилган бир гуруҳ шахслар 1 500 АҚШ доллари ва 5,6 млн сўмни олаётган вақтда ушланган.
Ушбу ҳолат бўйича ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов олиб борилмоқда.