ЎзЛиДеП ХКП ва Марказий Осиё сиёсий партиялари форумида иштирок этди

ЎзЛиДеП ХКП ва Марказий Осиё сиёсий партиялари форумида иштирок этди
14 апрель куни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати –Ўзбекистон либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов ва мамлакатимиздаги бошқа сиёсий партиялар етакчилари онлайн-видеоанжуман шаклида ўтказилган, Хитой коммунистик партияси (ХКП) марказий қўмитасининг халқаро бўлими томонидан ХХР ва минтақамиздаги давлатлар ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганлигининг 30-йиллиги муносабати билан ташкил этилган Хитой коммунистик партияси ва Марказий Осиё сиёсий партияларининг Учинчи форумида қатнашди. Анжуманда ташкилотчилар билан бирга Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон сиёсий партиялари ҳам иштирок этди.

Тадбирни ХКП МҚ халқаро бўлими мудири Сун Тао кириш сўзи билан очди. У форум иштирокчиларини Хитой коммунистик партиясининг марксизм-ленинизм ғояларини изчил давом эттириш ва амалга оширишга йўналтирилган фаолияти билан таништириб, партиянинг саъй-ҳаракатлари халқ фаровонлиги, яхши қўшничилик муносабатларини ривожлантиришни давом эттириш ва иқтисодиётни янада тараққий эттиришга қаратилганлигини таъкидлади.

Шунингдек, у 4 та таклифни илгари сурди:

1. Ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, мамлакатларнинг ўз салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда концептуал тараққиёти, форум орқали ҳамкорликда ривожланиш йўлларини илгари суриш.

2. Бошқа мамлакатларнинг сиёсий бўлиниш, иғвогарлик тенденцияларига қарши дўстлашиш, ҳамжиҳатлик йўлларини излаш, зеро, “яқин қўшни” узоқдаги қариндошдан афзалроқ.

3. Ўзаро манфаатдорликни мустаҳкамлаш, қўшни мамлакатларнинг дўстона муносабатларини барқарорлик, инсон ҳуқуқларига риоя қилинишини таъминлайдиган бир имконият, деб билиш.

4. Ташқи кучларнинг совуқ уруш домига тортишга уринишларига жавобан кўп тармоқли иқтисодиёт ривожлантирилишини қўллаб-қувватлаш.
Сўнгра Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон вакиллари, мазкур мамлакатлар парламентларида ўз ўрнига эга сиёсий партияларнинг раҳбарлари чиқишлар қилдилар.

ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси А.Хаитов Хитой коммунистик партияси марказий қўмитаси халқаро бўлими мудири (ХКП МҚ) ва Хитой томонига миннатдорлик билдириб, Марказий Осиё давлатларидаги ҳамкасбларига салом йўллади ҳамда кейинги йилларда партиялараро алоқаларнинг муносиб даражага кўтарилганини таъкидлади.

А.Хаитов икки давлат раҳбарлари – Шавкат Мирзиёев билан Си Цзиньпиннинг ўзаро ишончга асосланган дўстона муносабатларини алоҳида қайд этиб, бу ришталар Ўзбекистон ва ХХР ўртасидаги кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтириш ва ривожлантириш учун мустаҳкам пойдевор яратаётганлигини билдирди. Барқарор тараққиёт, “Бир минтақа бир йўл” ташаббусларининг Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси, савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорлик, экстремизм, терроризм ва сепаратизмга қарши курашдаги саъй-ҳаракатларга мувофиқлаштирилиши, шунингдек, халқлар ўртасида дўстлик алоқаларини мустаҳкамлаш шулар жумласидандир.

ЎзЛиДеП ХКП билан ҳамкорликни партиялараро алоқалар элементи, шу билан бирга ўзбек-хитой алоқаларини муайян мазмун билан тўлдириш механизми сифатида ҳам қабул қилади. Чунки партиямиз айнан ХКП замонавий Хитой Халқ Республикасининг асоси ва унинг муваффақиятли тараққиётининг муҳим омили эканлигини аниқ-равшан англайди.

ЎзЛиДеП савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорлик бўйича беш йиллик дастурни амалга ошириш, “яшил иқтисодиёт” соҳаларидаги ҳамкорликни самарали амалга оширишни муҳим вазифалар сифатида қарамоқда. Хусусан, биргаликдаги стратегик лойиҳаларни илгари суришга қаратилган “Ипак йўли” фонди билан узоқ муддатли ҳамкорликнинг “йўл харитаси” шакллантирилаётгани эътиборга молик. Ана шуларни эътиборга олган ҳолда, А.Хаитовнинг фикрича, мувозанатланган товар айланмасига эришиш, сермаҳсул минтақалараро алмашинувларни тиклаш ва транспорт йўлакларини ривожлантириш бўйича қабул қилинган қўшма чора-тадбирларни амалга ошириш устидан партия назоратини таъминлаш муҳим. Бундай ёндашув, шунингдек, камбағалликка ва коррупцияга қарши кураш бўйича Хитой тажрибасини ўрганиш ва татбиқ этиш бўйича қўшма чора-тадбирларни амалга ошириш тўғрисидаги келишувларга ҳам тааллуқлидир. Бу тажриба ўзининг муваффақиятли ва самарали эканлиги билан ажралиб туради.

ЎзЛиДеП Марказий Осиё мамлакатлари билан Хитой ўртасида тажриба алмашиш ва муносабатларни ривожлантириш, хусусан, рақамли иқтисодиёт ва савдо тараққиёти соҳасидаги шерикликни ривожлантириш, инвестицион ҳамкорликни янада кучайтириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини қишлоқ хўжалигига замонавий технологияларни жорий этиш орқали таъминлаш бўйича янада яқин алоқалар ўрнатиш имкониятлари мавжудлигини таъкидлайди.

Форумда ЎзЛиДеП Ўзбекистон учун қўшни давлатлар билан яхши қўшничилик алоқаларини йўлга қўйиш – самарали тараққиёт гарови эканлигини қайд этди. Сўнгги беш йил давомида Ўзбекистон бу йўналишда улкан муваффақиятларга эришди – ҳудудий келишмовчиликлар баратараф этилди, бир қанча баҳсли масалалар юзасидан оқилона ечимлар топилди.

Шунингдек, ЎзЛиДеП Марказий Осиё сиёсий партиялари билан ҳамкорликка тайёр эканлигини маълум қилди.

Шу сингари нуфузли форумларда ЎзЛиДеПнинг мамлакатдаги етакчи партия сифатида иштирок этиши Ўзбекистоннинг ўзаро манфаатли ҳамкорликни, жумладан, илғор технологик йўналишларда кенгайтириш, мамлакат иқтисодиётига Хитой инвестицияларини жалб қилган ҳолда ХХР ва Марказий Осиё мамлакатлари билан иқтисодий ҳамкорликни янада кучайтиришга тайёр эканлигини яққол намоён этмоқда.

ЎзЛиДеП матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » ЎзЛиДеП ХКП ва Марказий Осиё сиёсий партиялари форумида иштирок этди