Самарқанд давлат университети битирувчиларидан истиқболли кадрлар захираси яратиладими?

Самарқанд давлат университети битирувчиларидан истиқболли кадрлар захираси яратиладими?
Самарқанд давлат университетининг истеъдодли, лидерлик қобилиятига эга бўлган битирувчи курс талабалари тўпланган аудиатория. Бўлғуси ҳокимлар, бошқарма бошлиқлари, корхона ва ташкилот раҳбарлари...Бир сўз билан айтганда эртага жамиятни ҳаракатга келтирувчи соғлом куч-қудрат.

- Янги Ўзбекистонни биргаликда барпо этамиз. Сиз халқимизнинг умиди, Президентимизнинг ишончисиз. Зиммангизда Ватан масъулияти борлигини унутманг, - дейди Самарқанд давлат университети ректори профессор, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов. -Ислоҳотлар тақдири кадрларга боғлиқ. Сифатли кадрларсиз мамлакатни тараққий эттириб бўлмайди. Бугун замон ўзгарди. Энди билимли ва қобилиятли мутахассисга ҳамма эшиклар очиқ. Илмингиз баландми? Иқтидорлимисиз? Иш изламайсиз. Иш сизни излайди. Бугунги мутахассис нафақат ўз соҳасини, балки бир-неча тилларни билиши, замонавий ахборот технологияларини тушуниши тақозо этилади. Илм қадрланадиган, иқтидор эъзозланадиган кунларга етиб келдик....

Самарқанд давлат университети битирувчиларидан истиқболли кадрлар захираси яратиладими?

– Самарқанд давлат университети Самарқанд вилояти ҳокимлиги учун кадрлар етказиб берувчи асосий олий таълим муассасаси ҳисобланади, - дейди ҳокимлик ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари Беҳзод Раҳматуллаев. - Ўтган икки йил давомида, жами 848 нафар ёш ҳокимлик захирасига олинган бўлиб, шундан 188 нафари СамДУ битирувчисидир. Ўйлайманки, 2022 йилда бу саф янада кенгаяди. Ўз йўналишида етук салоҳиятга эга бўлган ёшлар иқтисодиёт, давлат бошқаруви, халқ хўжалиги ва қурилиш каби соҳаларга фаол жалб қилинмоқда. Қувонарлиси, улар ўз ишларига алоҳида масъулият ва шижоат билан ёндашмоқда. Менинг назаримда, бугунги учрашувимиз талабаларнинг ўз каръерасини шакллантириш ва давлат ташкилотларида фаолиятини бошлаши йўлида ўзига хос қадам бўлади...


- Битирувчилар билан ўтказилган бугунги учрашувни жуда муҳим, деб ўйлайман, - дейди Самарқанд давлат университети мактабгача ва бошланғич таълим факультети битирувчиси Меҳрож Тўхтаев. – Демак бизнинг билимимиз, кучимиз Ватанимизни ривожлантириш учун керак. Мен бундан фахрланаман. Бугун мамлакатимизда ёшларга катта эътибор қаратилмоқда. Ёшлар раҳбарлик лавозимларига қўйилмоқда. Бугунги учрашувдан куч олдим. Руҳим кўтарилди. Қолаверса, мени хурсанд қилган жиҳатлардан бири, тенгдошларим қаторида Самарқанд вилояти ҳокимлигининг истиқболли кадрлар захирасидан ўрин олдим. Бу ишончни оқлашга жон-жаҳдим билан ҳаракат қиламан...

Ирода БЕКМУРОДОВА,
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати ходими.
Шавкат АКРАМОВ олган суратлар.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Yusupov Sirojiddin 21 апрел 2022 14:49
    Ìltimos SamDu ahli bolalarni kursdan kursga qoldiryatganda bir ikki narsalarga etibor beringla hech bòlmasa Temir daftarda turgan oila bolalariga imkon yaratib beringla ularni sizlar kursdan qoldiryapsiz lkn ertaga ular qiynalib azoblar bn òqib keyin vatanga negativ qarawda bòlmaydimii ? Hech bòlmasa ularni oilaviy sharoitini òrganib imkon beringla.Kelajak avlodni vatanga nisbatan protiv qilib qoymaylik,Alloh ham yoqsilni sillasini qurutganni òzi jazosini beradi.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Самарқанд давлат университети битирувчиларидан истиқболли кадрлар захираси яратиладими?