Тармоқларда Афғонистон томони Термиздаги ҳарбий объектларга ракета ҳужуми уюштиргани ҳақида хабарлар тарқалди. Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ушбу ҳолатга муносабат билдирди.
Унда таъкидланишича, икки давлат чегараси ўзбекистонлик ҳарбийлар томонидан тўлиқ назорат қилинмоқда ва вазият барқарор.
Вазирлик фуқаролардан ёлғон хабарларга ишонмасликни ва фақат расмий манбаларга таянишни сўраб қолган.