Қашқадарё вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи тайинланди. Бу ҳақда ҳокимлик матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум бўлишича, ушбу лавозимга ҳозирга қадар Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган Қодиров Алишер Абдулахатович тайинланган.
Маълумот ўрнида, Қодиров 1975 йил Қарши шаҳрида туғилган.