Шу билан бирга, жойлардаги айрим ҳоким ёрдамчилари “кредит, субсидия, ер олиб бераман”, деб таъмагирлик қилаётгани ҳам жуда ачинарли ҳолатдир”, деди Президент.
Мисол учун, Тўрақўрғон тумани “Шарқ” маҳалласидаги ҳоким ёрдамчиси имтиёзли кредитга тавсия бериш учун, “пора” олаётганда ушланиб, 5 йилга озодликдан маҳрум этилди.
Бу каби ҳолатлар Мирзо Улуғбек, Юнусобод, Бўка, Бахмал туманлари, Марғилон, Ширин шаҳарларида ҳам мавжуд.
Барча вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, уларнинг биринчи ўринбосарлари, республика вакиллари, Убайдуллаев ва унинг қуйи тизими раҳбарларини қатъий огоҳлантираман. Одамларни рози қилиш ва инсон қадрини тушунмаган раҳбарларга орамизда ўрин бўлмайди, деди давлат раҳбари.