Автомобиллар АҚШ Давлат департаменти томонидан молиялаштириладиган Ядро қуролларини тарқатмаслик ва қуролсизланиш жамғармаси доирасида топширилди. Қуролларни топшириш маросимида Давлат хавфсизлик хизмати қўмондони ўринбосари полковник Бахтиёр Мансуров, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги вакиллари иштирок этди.
Қайд этилишича, автомобиллар 2,25 миллион долларга баҳоланган ва АҚШнинг Ўзбекистонга хавфсизлик доирасидаги ёрдамининг бир қисмидир.
Ҳамкорлигимизнинг навбатдаги босқичини нишонлашдан мамнунмиз ва берилаётган транспорт воситалари Ўзбекистон давлат чегарасини қўриқлаш, “яшил чегара”ни қўриқлаш бўйича чегара қўшинларининг имкониятларини яхшилайди ва чегарадаги воқеаларга тезкор жавоб бериш имконини беради, деб умид қиламиз, деди Розенблум.