Эртага - Самарқанд давлат университетининг Туркология институти очилади...

Эртага - Самарқанд давлат университетининг Туркология институти очилади...
“Самарқанд ва Истанбул университетлари биродарлашуви Мирзо Улуғбек ва Қозизода Румий, Али Қушчи, Улуғбек ҳамда Айсофия мадрасаларининг ҳамкорлигидан бошланган. Қадимий алоқаларимизни бугунги кунда янги босқичга кўтарамиз.”

Бу - Самарқанд давлат университетининг Туркиядаги энг яқин ҳамкори, Истанбул университети ректори, профессор Маҳмуд АК жанобларининг фикри...

- Президентларимиз Шавкат Мирзиёев, Режеп Таййип Эрдоған ташаббуси билан халқларимиз дўстлиги, яқин қардошлиги 2016-2022 йилларда юксалди, тараққий этди. Бу бугунги кунда барча соҳаларда акс садо бермоқда.

Эртага - Самарқанд давлат университетининг Туркология институти очилади...

Туркий ва исломий маданиятнинг энг қадимий бешикларидан бўлган Самарқандда 600 йилдирки ўзбек қардошларимизга ва Марказий Осиёдаги тили, дили, дини, илдизи бир халқларга илм-фан, таълим-тарбия, маънавият ва маърифат нурларини таратиб келаётган машҳур Улуғбек мадрасасининг издоши – Самарқанд давлат университети ҳар қанча таърифу тавсифга лойиқ олий таълим муассасасидир. СамДУ нинг довруғи дунёнинг барча қитъаларига тарқалган, бу илм-фан ва маданият даргоҳида ўқиб, инсониятнинг илмий-технологик ва гуманитар тараққиётига ўз улушини қўшиб келаётган ўн мингларча битирувчилари дунёга унинг эзгу номини ёймоқда.

Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бошланган Учинчи Ренессансни барпо қилиш ҳаракати илм-фанга, таълимга, янги технологияларга асосланаётгани мамлакатингиздаги университетлар олдига жиддий вазифалар қўймоқда.

Самарқанд давлат университетининг раҳбарияти, шунингдек, ушбу олий таълим муассасасининг илмий-педагогик жамоаси ва изланувчан тадқиқотчи ҳамда талаба-ёшлари зиммаларига юкланган вазифани чуқур англаб, таълим-тарбия жараёнида, илмий тадқиқотларда бўлсин, олий даргоҳнинг ўқув ва илмий инфратузилмасини ривожлантиришда бўлсин жиддий ислоҳотлар ва инновацион ташаббусларни амалга оширмоқдалар. Бу дорилфунунга 2019 ва 2021 йилларда Истанбул ва Самарқанд давлат университетлари ўртасида тузилган ўқув, илмий ва маданий соҳалардаги ҳамкорлик шартномалар доирасида қилган зиёратларимизда гувоҳ бўлдик.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Самарқанд давлат университети фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори дорилфунун жамоасининг интилишларига, мамлакат олий таълим тизимининг эҳтиёжларига мос равишда қабул қилинган тарихий ҳужжат бўлиб, унда Самарқанд давлат университетининг Ўзбекистон фани, таълими ва маданияти тараққиётидаги пешқадамлик роли эътироф этилган ҳамда дорилфунуннинг кўпминг кишилик жамоаси олдига улкан вазифалар қўйилганлиги билан ажралиб туради.

2026 йилгача дунёдаги топ-университетларнинг дастлабки мингталиги сафига кириш, таълим жараёнига замонавий педагогик технологияларни жорий қилиш, университет илмий-педагогик жамоаларининг институтлар шаклида мамлакат фани ва халқ хўжалигининг долзарб муаммоларини ҳал қилишни таълим билан қўшиб олиб боришга сафарбар этилиши, жаҳоннинг илғор университетлари билан қўшма таълим дастурлари бўйича мутахассислар тайёрлашни кенг йўлга қўйиш – буларнинг барчаси Қарорда дунё олий таълимидаги энг илғор тенденцияларни қамраб олингани кўринади.

Замонавий университет моделининг барча унсурларини жорий этишни назарда тутувчи ушбу қарорни ҳаётга жорий қилишнинг барча механизмлари ҳам қарорда ўз аксини топгандир.

Ўзбекистонннинг бизнинг университет билан биродарлашган дорилфунуни – Самарқанд давлат университетининг илмий-педагогик жамоаси, илмий тадқиқотчилар гуруҳлари жаноб Президент Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинган ушбу Қарорнинг барча бандларини муваффақият билан адо этишларига шубҳа йўқ, зотан университетнинг катта ташкилотчилик ва олимлик салоҳиятига эга бўлган Ректори – қардошим, мавқедошим профессор Рустам Холмуродов етакчилик қилаётган жамоада дорилфунунни юксак марраларга элтувчи бу қарорни амалга ошириш учун азм ва шижоат, билим ва маҳорат етарлидир.

Ўз навбатида яна шуни қайд этишни истар эдимки, СамДУ билан биродарлашган Истанбул университети ўлароқ, биз таълим-тарбия ҳамда илмий-тадқиқотларнинг барча соҳаларида ҳамкорликни давом эттирамиз. Университетларимиз ўртасида тезлик билан ривожланаётган ҳамкорликни Ўзбекистондаги илк Туркология илмий-тадқиқот институти ҳамда халқаро стандартлар даражасида хорижий тил ўргатишни йўлга қўядиган “Тил Маркази” фаолиятини йўлга қўйиш билан янги, юқори савияга чиқарамиз.

Самарқанд ва Истанбул университетлари биродарлашуви Мирзо Улуғбек ва Қозизода Румий, Али Қушчи, Улуғбек ҳамда Айсофия мадрасаларининг ҳамкорлигидан бошланган бу қадимий алоқаларимизни бугунги кунда янги босқичга кўтарамиз. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Самарқанд давлат университети фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ана шу интилишларимизга буюк туртки беради.

Фаррух ҲАМРОЕВ
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати раҳбари.
Шавкат АКРАМОВ олган суратлар.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Эртага - Самарқанд давлат университетининг Туркология институти очилади...