Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев фискал институт ректори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди, деб хабар беради ЎзА.
Маълумотларга кўра, тайинлов Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан амалга оширилган. Шу билан бирга, университетнинг ўзи ҳам бундан икки йил аввал Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Малака ошириш маркази негизида ташкил этилган эди.
Эслатиб ўтамиз, Қишлоқ хўжалиги вазири Аграр университет ректори вазифасини бажарувчи этиб тайинланган эди.