Ўзбекистонда илк Туркология илмий-тадқиқот институти очилди

Ўзбекистонда илк Туркология илмий-тадқиқот институти очилди
Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетида Ўзбекистонда илк бор ташкил этилган Туркология илмий-тадқиқот институтининг тантанали очилиш маросими ўтказилди.

Унда Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари Хуршид Очилов, ТИКА президенти ўринбосари Маҳмут ÇEVIK, ТИКА Тошкент вакиллиги координатори Жемалеттин Туней, Туркия Республикасининг Самарқанддаги Бош консули Салиҳ Жанер ҳамда Самарқанд давлат университети профессор-ўқитувчилари, вилоят фаоллари иштирок этди. Тадбирни филология фанлари доктори, профессор, Турк тилшунослик жамияти мухбир аъзоси Жўлибой Элтазаров кириш сўз билан очди.

Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари Хуршид Очилов мазкур тантана билан иштирокчиларни самимий қутлади.

Ўзбекистонда илк Туркология илмий-тадқиқот институти очилди

Самарқанд давлат университети ректори, профессор, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродовнинг табриги ўқиб эшиттирилди. Рустам Холмуродовнинг Ўзбекистон-Туркия қардошлик алоқалари рамзи бўлган ушбу тарихий ҳодисага самимий муносабати, институтнинг замонавий туркология фанини тадқиқ этувчи муҳим даргоҳга айланиши юзасидан билдирган тилаклари меҳмонлар ва тадбир иштирокчиларига кўтаринки руҳ бахш этди.

Самарқанд давлат университети Туркология илмий-тадқиқот институти Ўзбекистон ва Туркия Республикалари ўртасидаги “Абадий дўстлик” шартномаси, Самарқанд давлат университетининг Истанбул, Мармара университетлари билан тузган академик ва илмий-тадқиқотлар соҳасидаги ҳамкорлиги доирасида ташкил этилган. Мазкур институтнинг моддий-техник базаси ТИКA томонидан молиялаштирилган.


Туркология илмий-тадқиқот институтининг маънавий-маданий фондини бойитиш учун Туркия Республикаси пойтахти Aнқара шаҳридан 8 мингдан зиёд китоблар олиб келинади. Туркиядан келтирилган инглиз, немис, венгер тилларидаги илмий ва ўқув адабиётлар қаторига Самарқанд давлат университети таянч кутубхонаси фондларидаги 1000 дан зиёд ўзбек ва рус тилларидаги адабиётлар қўшилади.

Маҳмут ÇEVIK, ТИКА президенти ўринбосари:

– Самарқанд давлат университети Туркология илмий-тадқиқот институти ташкил этилишидан асосий мақсад Алишер Навоий бошлаб берган туркий тилнинг бой ва гўзаллигини дунёга намоён қилиш ишларини давом эттирадиган билимли авлод тарбиялашдир. Бу борада туркий халқларнинг биргаликда ҳаракат қилаётгани биз учун қувонарли ҳодиса. ТИКА салкам 30 йилдан буён Ўзбекистон билан ҳамкорлик муносабатларини ўрнатиб келади. Ташкилотнинг шу кунгача Ўзбекистонда амалга оширган қўшма дастур ва лойиҳаларидан 20 таси Самарқандда амалга оширилгани Самарқанднинг бу икки мамлакатни боғлашда нечоғли аҳамиятга эгалигининг далилидир.

Жўлибой Элтазаров, филология фанлар доктори, профессор, Турк тилшунослик жамияти мухбир аъзоси:

– Туркология илмий-тадқиқот институтининг ташкил этилиши билан бундан бир аср муқаддам Самарқанд давлат университетида маърифатпарвар олимлар томонидан тамал тоши қўйилган туркология мактаби қайта тикланди. Туркия олий таълим кенгаши раиси Эрол Ўзвар мамлакатимизга қилган ташрифи чоғида бу институтнинг илмий-педагогик фаолиятига Туркиядаги энг кучли турколог олимлар жалб этилишини айтиб ўтган эди. Эндиликда бу орқали туркиялик мутахассислар билан СамДУ турколог олимларининг ҳамкорлик ва тажриба алмашинуви таъминланади.


Ирода Бекмуродова,
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати ходими.
Шавкат Акрамов олган суратлар.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Максим Галкиннинг Қозоғистондаги концертлари бекор қилинди

Қозоғистонда россиялик санъаткор Максим Галкиннинг концертлари бекор қилинди. Бу ҳақда Хабар нашри хабар бермоқда . Концертнинг бекор...
1-10-2023, 17:46

O'zLiDeP ташаббуси билан "Парламентда ёшлар ўрни” лойиҳаси ўтказилмоқда

Ёшларни мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этилиши жараёнига кенг жалб қилиш, депутатлик...
1-10-2023, 17:44

Андижонда Matiz ёниб кетди

30 сентябр куни Андижон шаҳрида Matiz автомобили ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди . Унга кўра, ҳолат 30 сентябр...
1-10-2023, 17:43

«Ўзгидромет» 2 октябр куни кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 метр/секунд тезликда...
1-10-2023, 17:42

U-23: Ўзбекистон Саудия Арабистонини мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди

Ўзбекистоннинг футбол бўйича 23 ёшли йигитларидан ташкил топган терма жамоаси Осиё ўйинлари доирасида 1/4 финал баҳсида Саудия Арабистонини...
1-10-2023, 17:41
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Ўзбекистонда илк Туркология илмий-тадқиқот институти очилди