Беларус Тошкентга трамвай қатновини тиклашда ёрдам беришга тайёр

Беларус Тошкентга трамвай қатновини тиклашда ёрдам беришга тайёр
Беларус бош вазири Роман Головченко икки давлат делегацияларининг учрашувида Ўзбекистон билан мумкин бўлган ҳамкорликнинг асосий йўналишларини қайд этди.

Головченконинг сўзларига кўра, жамоат транспорти соҳасида, хусусан, унинг экологик тоза секторида ҳамкорлик қилиш бўйича таклифлар мавжуд. Шунингдек, Беларус томони Тошкентга трамвай қатновини тиклашда ёрдам беришга тайёр.
Беларус томони зарур инфратузилма, ҳаракат таркибини режалаштириш ва етказиб бериш билан комплекс ечимларни тақдим этишга тайёр”, — деди Головченко.

Учрашувда қишлоқ хўжалиги, таълим, фан-техника ва инновациялар соҳаларида ҳамкорлик масалалари ҳам муҳокама қилинди.

2021 йилда икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми қарийб 302 миллион долларни ташкил этди. Бу 2020-йилга нисбатан деярли 8 фоизга кўпдир. Беларусдан асосан гўшт маҳсулотлари, дори-дармонлар, полимерлар, қуруқ сут ва диагностика реагентлари етказиб берилмоқда. Ўзбекистон ўз навбатида Беларусга ип-калава, мева (янги ва қуритилган), мис прокати ва чойшаб жўнатди.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Тугриси 25 апрел 2022 16:29
    Бу росияни думлари билан уйлашиб муомила килиш керак.Якинда Лукошенка дегани Узбекистон томонга тош отиб курганди..Эски сссрни тиклашни хохлайдиган путинни лайчалари булар.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Беларус Тошкентга трамвай қатновини тиклашда ёрдам беришга тайёр