Мудофаа вазирлиги Тарбия ва мафкуравий ишлар бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари подполковник Ойбек Мамадалиев 9 май куни Ўзбекистонда ҳарбий парад ўтказилмаслигини маълум қилди, деб хабар бермоқда Бугун.
Мамадалиевнинг сўзларига кўра, ҳарбий парад Ўзбекистонда илгари ўтказилмаган ва ўтказиш назарда тутилмаган. Айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб кексаларга эътибор ва ҳурмат кўрсатишга қаратилган тадбирлар аллақачон бошланган. Подполковник Ўзбекистонда 9-май Ғалаба куни эмас, Хотира ва қадрлаш куни эканлигини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Ғалаба кунида ҳарбий парад ўтказмасликка қарор қилган эди.