Умид Шоумаров Тошкент вилояти Бандликка кўмаклашиш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Умид Шоумаров 2020 йил октябрь ойидан бошлаб Олмалиқ шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодий масалалар ва камбағалликни қисқартириш бўйича биринчи ўринбосари – Иқтисодий ривожланиш ва камбағалликни қисқартириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.
Ўтган ҳафта у президент топшириғига кўра, камчиликлари туфайли ишдан четлатилди.
Умид Шоумаров 1979 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2000 йилда Тошкент давлат аграр университетини, 2002 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг магистратура босқичини тамомлаган.
У Олмалиқ ҳокими ўринбосари бўлгунга қадар “Адолат” партияси вилоят кенгаши раиси лавозимида ишлаган.