Жиззах вилоятида селдан жабр кўрган фуқаролар янги уй-жой билан таъминланади, қўшимча иш ўринлари яратилади, деб ёзади “Дарё”.
Фавқулодда вазиятлар вазири, генерал-маёр Абдулла Қўлдошев ва Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Солиевлар тегишли чора-тадбирлар ҳақида сўз юритдилар.
Эслатиб ўтамиз, Жиззах вилоятидаги сув тошқини бир неча кишининг ҳаётига зомин бўлган эди. Кейин Ўзбекистоннинг икки вилоятида бир ярим соат ичида ойлик ёғингарчилик ёғди. Сув тошқинларини бартараф этишга 800 га яқин қутқарувчи ва 92 бирлик махсус техника жалб қилинган.