Унда туман Бандликка кўмаклашиш маркази директори Комил Абдуллаевнинг Президентимизнинг ушбу йўналишдаги қарорлари ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳисоботи тингланди.
Мутасадди ўз ҳисоботида туманда аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича тасдиқланадиган дастурларни амалга ошириш, бўш ва квоталанадиган иш ўринларига ишга жойлаштириш механизмларини такомиллаштириш, ўзини ўзи банд қилишнинг самарали шаклларини ривожлантириш борасида таъсирчан чора-тадбирлар кўрилаётганини таъкидлаб ўтди.
Мисол учун, жорий йилнинг январь-март ойларида туман бўйича жами 6709 та янги иш ўринлари яратилган. Жумладан, бино-иншоатлар қурилиши йўналиши ҳисобига 391 та, қишлоқ хўжалиги йўналишида 4239 та, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантирш ҳисобига 2049 та, инвестиция дастурлари доирасида 11 та, туризм ва спортни ривожлантириш ҳисобига 19 та янги иш ўринлари яратилган.
Йиғилиш давомида депутатлар юқорида тилга олинган қарорлар ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларни сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш бўйича ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.
Депутатлар мутасадди раҳбарнинг ҳисоботини маълумот учун қабул қилиб, бу борадаги депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан доимий назорат ва таҳлил ишларини олиб бориш юзасидан чора-тадбирларни белгилаб олдилар.
Мелиқўзи Омонлиқов,
O‘zLiDeP Шароф Рашидов туман Кенгаши
аппарат раҳбари
O‘zLiDeP Шароф Рашидов туман Кенгаши
аппарат раҳбари