28 апрел куни Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Ўзбекистон бош вазири ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов билан телефон орқали мулоқот қилди.
Маълумотларга кўра, икки давлат вакиллари Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йил 19 ноябр куни Москвага ташрифи чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашган.
Томонлар, шунингдек, сиёсий, иқтисодий ва гуманитар соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг истиқболларини, шунингдек, Россия ва Ўзбекистоннинг МДҲ, ШҲТ ва умуман, ташқи сиёсат йўналишидаги ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар.