Беларус раҳбари иттифоқ давлатига собиқ Иттифоқнинг бошқа давлатлари ҳам қўшилади, деб ҳисоблайди. Лукашенко Ўзбекистон, Қозоғистон ва Тожикистонни алоҳида таъкидлади.
“Миллий тикланиш” партияси етакчиси Алишер Қодиров Лукашенконинг сўзларига муносабат билдирди. Қодиров Беларус президентини ўз мамлакатига кўпроқ эътибор қаратишни таклиф қилди.
Ташқи ишлар вазирлигимиз бу ҳақда баёнот бериши керак. Бугун Беларус президенти ўз мамлакатини қандай қутқариш ҳақида кўпроқ ўйлаши керак, деди Қодиров.