Санжар Мавлонов Сирдарё вилояти прокурори лавозимини эгаллади. У бунгача Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани прокурори лавозимида ишлаб келган.
Сирдарё вилояти ҳокимлигидан маълум қилишларича, Санжар Абдирахимович Мавлонов 2020-йил август ойида Президент фармони билан “Содиқ хизматлари учун” медали билан тақдирланган.
2020-йил ноябр ойидан буён Сирдарё вилояти прокурори Шоҳрух Аминов Ўзбекистон Бош прокурори ўринбосари этиб тайинланган эди.