Қашқадарё вилояти Косон тумани ҳокими қамалгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бу ҳақда ОАВда маълумот берилди.
Маълум бўлишича, ҳоким Асрол Бойқараев билан боғлиқ бундай маълумот тарқатилгандан сўнг ҳокимлик ушбу хабарларни рад этган.
Таъкидланишича, туман раҳбари даволаниш учун таътилга чиққани ва унинг ўрнига туман ҳокимининг биринчи ўринбосари вақтинча раҳбар бўлган. Ҳокимлик шу ҳақда хабар тарқалгандан сўнг бу ҳолат нотўғри талқин қилинганини маълум қилган.
Ҳокимлик Бойқараев тез орада соғайиб, ишига қайтишини таъкидлаган.