«Олимлар эъзозланган, қадрланган юртда юксалиш бўлади»

«Олимлар эъзозланган, қадрланган юртда юксалиш бўлади»
Миннатдорлик


Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, «Буюк хизматлари учун», «Эл-юрт ҳурмати» орденлари соҳиби, Самарқанд давлат университети профессори, академик Ботирхон Валихўжаевнинг рафиқаси, меҳнат фахрийси Хадича Вафоева:

- Инсон хотираси азиз. Олимлар эъзозланган, қадрланган юртда юксалиш бўлади. Муборак ва муқаддас Рамазон ойида бир хушхабарни эшитиб, бошим кўкка етди. Турмуш ўртоғим, раҳматли Ботирхон Валихўжаевнинг 90 йиллик юбилейини нишонлаш тўғрисида ҳукумат қарори эълон қилинибди. Бу оиламиз, домла бир умр ишлаган Самарқанд давлат университети жамоаси учун улкан шарафдир. Домла билан ярим аср давомида бирга яшадик. 2005 йилда вафот этди. Ўн етти йилдирки, у киши билан қалбан, руҳан биргамиз.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Самарқандда вилоятида ишлаган кезларда домла билан маслаҳатлашар, суҳбат қурар, жуда ҳурмат қиларди. Ҳаётлик вақтларида кўп ғамхўрликлар кўрдик. Энг муҳими бу эътибор домла дунёдан ўтганидан кейин ҳам давом этмоқда. Маънавий ва моддий кўмак учун Президент Мирзиёевга чексиз миннатдорлик билдираман.

Бир воқеани эслагим келди. 2017 йилда Самарқанд шаҳрида трамвай йўлининг очилиш тадбирига мени ҳам таклиф қилишди. Маросимда Президентимиз Шавкат Мирзиёев билан учрашдим. Ушбу мулоқот давомида ҳам мамлакатимиз раҳбари домлани эслади. Оиламиз, яшаш шароитимиз билан қизиқди. Эртаси куни, вилоят мутасаддилари Президент совғаси бўлган машинани менга топширишди. Мана инсон қадри, марҳум зиёли олимнинг оиласига ҳурмат. Қолаверса, Президентимиз топшириғига биноан вилоят ва шаҳар ҳокимлари менинг ва фарзандларим холидан доимо хабардор бўлиб туришади, домлани хотирлаб келишади. Бунинг учун миннатдорман.

Самарқанд давлат университети ректори, профессор Рустам Холмуродов раҳбарлигидаги университет жамоасига ҳам ташаккур билдираман. Гуёки домла тирик. У кишининг илм-маърифат чироғи ҳамон ёниб турибди. Шогирдлари илмий-ижодий ишларида домла барҳаёт. Мамлакатимизда марҳумлар хотираси, уларнинг эзгу амаллари доимо эсланади, қадрланади…
Ботирхон Валихўжаев бир умр тадқиқ этган Алишер Навоийнинг мана бу сатрларига бир эътибор беринг:

Бировки қилса олимларга таъзим,
Қилур гўёки пайғамбарга таъзим…


Самарқанд давлат университети Ахборот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон ва Тожикистон: Ўзаро ишонч, абадий дўстлик, иқтисодий ҳамкор мамлакатлар...

Ҳудуди 143 минг 100 квадрат километрга чўзилган, салкам 10 миллион аҳоли истиқомат қиладиган Тожикистон Ўзбекистоннинг стратегик шериги ва...
Кеча, 15:20

Самарқанд давлат университети тожикистонлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди…

Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Тожикистон ректорлари форуми иштирокчилари Самарқандга ташриф буюрди. Тожикистон Республикаси Таълим ва...
Кеча, 09:41

“Болаларимиз яхши яшаши учун ҳам бугун биз уларни ўқитишимиз даркор”…

Самарқанд давлат университети филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари...
8-04-2024, 09:46

“Жамиятга билимли болаларни берган ота-она шарафли инсонга айланади”…

Самарқанд давлат университетида Муҳандислик физикаси институти, филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар...
4-04-2024, 09:50

Табрик!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори A.Ш. Бекмуродовга! Ҳурматли Адҳам Шарипович! Сизни...
31-03-2024, 23:41
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » «Олимлар эъзозланган, қадрланган юртда юксалиш бўлади»