Ўзбекистон Биринчи Президентининг набираси Марям Тиллаева аввалроқ россиялик блогер Амиран Сардаров билан ажрашгани ҳақида хабар берган эди. Эр-хотин АҚШдан Москвага кўчиб ўтгандан кейин ажрашишди.
Кейинчалик Тиллаева Амиранни тилла тақинчоқларни ўғирлашда айблади. Шунингдек, қиз эри томонидан руҳий ва жисмоний зўравонлик бўлгани ҳақида хабар берган.
Бугун, 8-май куни Тиллаеванинг ижтимоий тармоқларида Амиран билан бирга ўтирган видео пайдо бўлди. Видеога кўра, эр-хотин ярашишга қарор қилишган. Бироқ, ёшлар муносабатларни никоҳ билан тиклайдими ёки йўқми, ҳозирча маълум эмас. Эслатиб ўтамиз, Марямнинг Сардаров билан муносабатларни тиклаш қарорига обуначилар ўта салбий муносабат билдиришган.