Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Севара Назархон инстаграм саҳифасида тўйида кийган келин кўйлагини намойиш этди.
Севара Назархон 2006 йилда оила қурган. У келин кўйлагини бисотидан топиб олган ва мухлисларига кийиб кўрсатган. Хонанда кўйлак ҳали ҳам ўша дамлардагидай тўғри келишини айтган.
“Худди ўша вақтдагидек... Мен 16 йил олдин кейган тўй либосимни топдим”-деб ёзади хонанда.