Хонанда Шароф Муқимов иккинчи марта оила қурмоқда. Бу ҳақда хонанданинг яқин дўсти Жўрабек Instagram’даги саҳифасида маълум қилди.
Шароф Муқимов ва Хуснорахоннинг никоҳ тўйи бугун, 25 июнь куни пойтахтдаги «Flagman» ресторанида бўлиб ўтади.
Маълумот учун, Шароф Муқимов 2010 йилда хонанда Севинч Мўминовага уйланган эди. Кейинчалик уларнинг турмушига дарз кетди. Хонандаларнинг Лейла исмли қизи бор.