Хонанда Озода Нурсаидова ўзининг инстаграмдаги расмий саҳифасида ўзбек ва рус тилларида пост қолдирди. Хонанда унда қуйидаги фикрларни билдирди:
“24 йиллик ижодий фаолиятимнинг 15 йили запрет билан ўтди. Шу давр ичида ҳам ҳеч афсусланмагандим бу касбни танлаганимдан. Лекин бугун нимагадир уялдим ўз касбимдан...” – деб ёзган О. Нурсаидова.
Аввалроқ Халқ артисти Юлдуз Усмонова шоу-бизнес вакилларига мурожаат йўллаб, ким ва нима сабабдан аввалроқ “запрет”га тушиб қолганини айтган эди.