Хонанда Жаҳонгир Отажонов «Дарё» интернет-нашри учун учун эксклюзив интервью берди.
Суҳбат давомида Жаҳонгир Отажонов қўшниларига малол келмасин деб уйини катта қурмаслиги ва оддий турмуши ҳақида гапириб берди.
Кийимингизни қачон ечасиз дейишади. Яхши кийинишга шароитимиз бор. Сени яхши кўрган мухлисинг, олдинга келиб бемалол сен билан гаплаша олиши керак. Буни ҳам ҳисобга олиш керак. Кимнидир шароити пастроқ бўлса, сени олдингга келишга андиша қилади. Мен унақа қилмайман. Қўшниларимга малол келмасин деб, уйимни ҳам катта қурмайман. Мени характерим шунақа, деди хонанда.