Клипида йигит ва қизнинг ишқий кечинмаларини очиқ-ошкора ифода этган Шаҳло Аҳмедова лицензиясидан айрилди

Клипида йигит ва қизнинг ишқий кечинмаларини  очиқ-ошкора  ифода этган Шаҳло Аҳмедова лицензиясидан айрилди
Бу ҳақда EVERYDAY.UZ’га “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси хабар қилди. Қуйида муассасининг расмий билдиришини ҳавола этамиз.

Хабарингиз бор, 2018 йилнинг февраль ойидан бошлаб “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси қошида қўшиқлар ва уларга ишланган видеоклиплар савиясини баҳолаш Бадиий Кенгаши мана бир неча ойдан бери ўз фаолиятини давом эттириб келяпти. Мутахассислардан иборат бўлган бу кенгаш йиғилишларида миллий қадриятларимизга, шарқона одоб-ахлоқ қоидаларига ёт бўлган, ёшларимизнинг руҳий-маънавий дунёсига салбий таъсир кўрсатувчи қўшиқлар ва видеоклипларни яратмаслик борасида хонандаларга йўл-йўриқ ва кўрсатмалар, тавсиялар бериб бориляпти.
Бироқ, Муассаса томонидан бир неча бор огоҳлантирилишига қарамасдан, хонанда Аҳмедова Шахло Бахтиёр қизининг “Летние дожди” деб номланган қўшиғига ишланган видеоклип ижтимоий тармоқлар орқали намойиш этилаётганлиги аниқланди.

Хонанда Ш.Аҳмедованинг “Летние дожди” деб номланган видеоклипида миллий маънавиятимизга ёт бўлган, томошабинларнинг эътиборини жалб этиш учун халқимиз менталитетига зид, шарқона одоб-аҳлоқ меъёрларига тўғри келмайдиган ҳаракатлардан ҳам тап тортмай, йигит ва қизнинг ишқий кечинмаларини очиқ-ошкора ифода этиб, буни андишасизларча тасвирга олиб кенг оммага намойиш этган.

“Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 декабрдаги 354-сон Қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган Низомнинг 37-бандига асосланиб, Аҳмедова Шахло Бахтиёр қизига 2017 йил 11 июлдаги МР-02-сон бўйруғига асосан берилган АА-сериа, №0064-сон лицензияси жорий йилнинг 13 ноябрь кунидантугатилганлигини маълум қиламиз.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Элнора 24 апрел 2019 13:56
    Яхши қилибди лицензиясини олиб қўйиб, шуям артистми???
  2. Мухлисбек 9 апрел 2019 16:26
    Козонда бори чумичга чикади. Бошка тузукрок сценарий топа олмагандан кейин одамларни жалб килишни энг осон йулини топибдида. 5 йилгача сахнага якинлаштирлмаса бундан кейин уйланиброк иш килади.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университетига Тожикистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулотда ва мухтор элчиси Абдужаббор Раҳмонзода Азиз ташриф буюрди...

Мартабали меҳмон билан Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби Рустам Холмуродов учрашди. Мулоқотда икки...
10-10-2024, 17:23

Самарқанд давлат университетига Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулотда ва мухтор элчиси Бейбут Атамқулов ташриф буюрди…

Мартабали меҳмон билан Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби Рустам Холмуродов учрашди. Мулоқотда СамДУ...
10-10-2024, 17:19

Самарқанд давлат университетида “Салжуқийлар тарихий географияси – Туркистон” III халқаро симпозиуми ўз ишини бошлади…

Нуфузли анжуманда Туркия, Эрон, Бельгия, Руминия, Озарбайжон, Ироқ, Фаластин каби давлатлардан 40 га яқин олимлар ва юртимиздаги олий...
10-10-2024, 17:15

Самарқанд давлат университети Туркиянинг Нежметтин Эрбакан университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолади…

Самарқанд давлат университетида 9-11 октябрь кунлари "Салжуқийлар тарихий-географияси Туркистон" III халқаро симпозиуми бўлиб ўтади. Мазкур...
8-10-2024, 17:10

“Мурожаатдан даромадга 5 қадам”: амалий натижалар

Одамларнинг дардини ҳис этиш, оғирини енгил қилиш, орзу-истакларини рўёбга чиқариш бугун давлат идоралари раҳбарлари ҳамда масъуллари...
4-10-2024, 20:52
Ўзбекистон янгиликлари » Шоу-бизнес » Клипида йигит ва қизнинг ишқий кечинмаларини очиқ-ошкора ифода этган Шаҳло Аҳмедова лицензиясидан айрилди