“Миллион” гуруҳи расмий равишда огоҳлантирилди

“Миллион” гуруҳи расмий равишда огоҳлантирилди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 декабрдаги 354-сонли қарори билан тасдиқланган “Концерт-томоша фаолиятини лицензиялаш тўғрисида”ги Низомга мувофиқ, Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳи томонидан жорий йилнинг 25 июндаги навбатдаги йиғилишида Ўзбекистон Республикаси ва унинг ташқарисида концерт дастурларини мунтазам равишда ўтказиб келаётганлиги боис “Миллион” гуруҳининг доимий аъзоларига концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи берувчи лицензия рейтингининг 2-гуруҳи берилиб, уларнинг ҳар бирига йиллик 19 867 540 сўмдан давлат божи учун тўловларни амалга оширилиши белгиланди.

Шу боис, Муассасага концерт ўтказиш учун тақдим этилган концерт сценарийсида кўрсатилган “Миллион” гуруҳи ижодий жамоаси аъзолари (Даврон Кабулов, Миркомил Мусаев, Алишер Батиров, Маъруф Носиров, Ниғматжон Ўткиров, Феруза Норматова, Умиджон Ҳайдаров) лицензиялари учун ҳар бирига алоҳида йиллик 19 867 540 сўмдан, концерт дастуридаги “Шоввозлар” гуруҳи ва қолган аъзоларга эса (ушбу тўлов иштирокчилар сонидан ва муассасага тўланган сўмдан келиб чиқиб қайта ҳисобланади) рейтингнинг 4-гуруҳи бўйича ҳар бирига алоҳида йиллик 8 109 200 сўмдан миқдоридаги тўловлар тўланиши маълум қилинади.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда Сиздан ижодий жамоангиз лицензиялари учун (умумий 13 нафар аъзоларга) йиллик жами 187.727.980 сўм давлат божини “Ўзбекконцерт” давлат муассасасининг махсус ҳисоб рақамига жорий йилнинг 16 июлига қадар тўлашингиз сўралади.

Акс ҳолда, Муассаса ва “BRAVO MUSIC” МЧЖ яъни, (“Миллион”) гуруҳи ижодий жамоаси ўртасида тузилган лицензия шартномаси бекор қилинади, дея хабар қилди "Ўзбекконцерт".

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Шоу-бизнес » “Миллион” гуруҳи расмий равишда огоҳлантирилди