Актриса Зарина Низомиддинова ўзига нисбатан билдирилаётган танқидларга жавоб берди. Маълум бўлишича актрисанинг инстаграмга жойлаган сўнгги суратлардан бири мухлислар томонидан танқид қилинган.
— Кўпинча танишларим мухлисларнинг танқидларини интернет орқали менга ташлаб туришади, тўғриси, ҳеч қачон танқидлардан ранжиган эмасман. Танқид қилишибдими, мени кўра олишмабдими, демак, менда уларни шундай йўл тутишга мажбур этадиган жиҳат бор. Агар мен ҳақимда гапиришдан тийилишса, машҳурлик шоҳсупасини тарк этибман деб ҳисоблайман, деб актрисанинг сўзларини келтирмоқда "Ҳордиқ.уз" нашри.