Хонанда Лола Аҳмедова барчанинг кўз ўнгида саҳнада қулаб тушди. Ушбу ҳолат акс этган видеолавҳа ижтимоий тармоқларда тарқалди.
Видеолавҳада хонанда саҳнага синглиси Шаҳло Аҳмедовани чорлаб, микрофонни бериш жараёнида қулаб тушганини кўриш мумкин.
Мухбирларимизнинг хабар беришича хонанда йиқилиб тушиш натижасида ҳеч қандай жароҳат олмаган. Ҳозирда хонандага ҳеч нарса хавф туғдирмаяпти. Ҳозирча воқеа қачон ва қаерда содир бўлгани маълум эмас.