Ижтимоий тармоқларда хонанда Жаҳонгир Отажонов билан боғлиқ яна бир видеолавҳа тарқалди.
Видеода хонанда тадбирларнинг бирида (катта эҳтимол билан тўй базмида) қўшиқ куйлаётганини кўриш мумкин. У куйлёатганда атрофдан ашаддий мухлислар келиб устидан пул сочади. Қисқа қилиб айтганда хонанда ушбу тадбирда пулга "чўмилганини" кўриш мумкин. Энг қизиғи, пул қанча тез ва кўп сочилгани сайин уни териб олувчилар ҳам шунча тез ишлаган. Ҳозирча ушбу тадбир қаерда ва қачон бўлгани маълум эмас. Сайтимиз муҳбирлари вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида маъумотлар билан танишмоқда.
Қуйида видеолавҳани ҳавола этамиз.